Қозоғистон чегараси мамлакатдан чиқмоқчи бўлган ҳар ўнинчи фуқаро учун ёпилиши мумкин. Бунинг сабаби аҳолининг солиқлар бўйича улкан миқдордаги қарздорлигида, деб хабар қилади Sputnik.
Остона давлат даромадлари департаменти маълумотларига кўра, фақат пойтахтнинг ўзида 70 мингдан зиёд фуқаро солиқ ва жарималарни тўламаган.
Бутун Қозоғистон бўйича статистикани шакллантириш методологияси тушунтирилмаган, бироқ «ҳар ўнинчи қозоғистонлик» қарздорлиги таъкидланмоқда.
Аниқроқ тасаввурга эга бўлиш учун — мамлакат аҳолисининг 10 фоизи Олмаота сингари йирик шаҳар аҳолиси сонига (1,8миллион кишига) тенг.
Остона давлат даромадлари департаменти биргина Сариарқа туманининг ўзида солиқ тўламаган минглаб фуқарога жиноий иш қўзғатилгани ва бу чет элга чиқишда тўсиқ бўлаётганлигини маълум қилмоқда.
Изоҳ (0)