Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Мусобақада -51 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Лазизхон Ўзбеков финалда ҳиндистонлик Лайшарам Мейтейга қарши гиламга чиқди ва рақибини мағлубиятга учратди. Шу тариқа Лазизхон жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига учинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Маълумот учун мазкур жаҳон чемпионатида эркин кураш бўйича Жамшид Маруфов олтин, Шаҳбоз Комилов бронза медалини қўлга киритганди. Юнон-рум курашида эса Аброр Атабаев олтин, Амир Султонов бронза медалига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)