«Барселона» Бразилияинг «Гремио» клубидан ярим ҳимоячи Артур Рамос сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Каталония клуби 21 ёшли Артур учун 31 миллион евро тўлагани айтилмоқда. Бундан ташқари футболчининг турли эришадиган натижалар турфайли бу маблағ 9 миллион еврога кўпайиши мумкин.
Артур «Барселона» билан 6 йиллик шартномага имзо чеккан. Унинг шартномадаги товон пули эса 400 миллион евро қилиб белгиланди.
Футболчи ўтган мавсум «Гремио» сафида 7 та учрашувда майдонга тушган. Уларда 1 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ (0)