Хорхе Сампаоли Аргентина терма жамоаси бош мураббийи лавозимини ўзида сақлаб қоладиган бўлди, деб ёзади «Sports.ru».
Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) президенти Клаудио Тапия бош мураббий билан учрашувидан сўнг шундай қарорга келган. Лионель Месси жамоадошлари 58 ёшли Сампаоли қўл остида ЖЧ—2018 1/8 финал босқичида Францияга имкониятни бой бериб, мусобақа билан эрта хайрлашганди.
Аргентина терма жамоаси Россияда давом этаётган мундиалнинг икки ўйинида мағлубиятга учради. Бир учрашувда дуранг ўйнади ва яна бирида ғалаба қозонди.
Маълумот учун Сампаолининг шартнома муддати 5 йилга мўлжалланган. Лекин Америка Кубоги—2019 дан кейин мураббий билан шартнома бекор қилиниши мумкин. Агар шартнома муддатидан аввал бекор қилинадиган бўлса, АФА Сампаолига 8 миллион доллар товон пули тўлашига тўғри келади.
Изоҳ (0)