ФИФА футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати ярим финалларига ҳакамларни тайинлади.
Эртага, 10 июль санасидаги 1/2 финалнинг биринчи қарама-қаршилиги бўлмиш Франция — Бельгия учрашувини уругвайлик Андрес Кунья бошқарадиган бўлди.
11 июль кунги Хорватия—Англия иккинчи ярим финал баҳсини эса туркиялик Жунайт Чақир бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.
Франция — Бельгия
Бош ҳакам: Андрес Кунья (Уругвай)Қанот ҳакамлари: Николас Таран, Маурисио Эспиноса (иккиси — Уругвай)
Тўртинчи ҳакам: Сесар Рамос (Мексика)
Хорватия — Англия
Бош ҳакам: Жунайт ЧақирҚанот ҳакамлари: Баҳаттин Дуран, Тариқ Онгун (иккиси—Туркия),
Тўртинчи ҳакам: Бьорн Куйперс (Нидерландия)
Изоҳ (0)