Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган ва узоқ йиллик тарихга эга кинотеатр таг-туги билан бузилмоқда. Бу ҳақда UzNews хабар берди.
Кинотеатрда 7 июль кунидан бошлаб бузиш ишлари олиб борилмоқда. Уларда 30 нафарга яқин ишчи қатнашмоқда.
Ишлаётганларнинг фикрига кўра, кинотеатр хавфсизлик талабига жавоб бермаслиги ҳамда анча эскириб қолгани учун бузилмоқда.
«Қозоғистон» кинотеатри бузилишига Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан рухсат берилган бўлиб, унинг ўрнида нима қурилиши эса ҳозирча ошкор қилинмади.
Изоҳ (0)