Сурхондарё вилояти раҳбарияти қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришни муҳокама қилиш мақсадида Ёқутистонга келди. Бу ҳақда Ёқутистон ахборот агентлиги маълум қилди.
«Бизнинг мева ва сабзавотларимиз табиий шароитларда етиштирилади, улар органик ҳисобланади. Маҳсулотларимизни Ёқутистон ва бутун Сибирга экспорт қилишни истаймиз», — деди Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов Ёқутистон бош вазири ўринбосари Денис Белозеров билан учрашувда.
Ўзбекистон делегацияси 9 июлга қадар республикадаги импортчи корхоналар ва дўконлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган. Шунингдек, миллий диаспора вакиллари билан ҳам учрашиш белгиланган.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоятида йилига 2,5 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилади.
Изоҳ (0)