Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абега ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан таъзия билдирди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатдаги сув тошқини қурбонлари сони 17 кишини ташкил қилди. Шунингдек, 50 киши бедарак йўқолди.
Изоҳ (0)