Тошкент шаҳар ИИББга 7500 доллар эвазига Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб киришга ваъда берган шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, унинг қариндоши ариза берди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси, 26 ёшли Ш.Нурмуҳаммад қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168- («Фирибгарлик») ва 211- («Пора бериш») моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)