7 июль куни соат тахминан 16:00 да Тошкент шаҳридаги «Анҳор-Локомотив» боғи орқасидаги 21-ГЭС сув ўтказиш мосламасидан эркак кишининг жасади топилди. Бу ҳақда UzNews хабар берди.
Мослама ушлаб қолган номаълум шахс жасади ўрганилмоқда.
Жасад Европа миллатига мансуб, ёши тахминан 35-45 ёшларда бўлиб, кўринадиган қисмида тан жароҳати бўлмаган.
Топилган жасад ҳақида даставвал 21-ГЭС ходимлари хабар топган ҳамда ички ишлар ходимларига маълум қилган.
Изоҳ (0)