Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 7-июль куни икки кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни Тошкент шаҳри, Сергели туманида яшовчи А.А. Spark русумли автомашинасини «Самарқанд—Бухоро» йўлининг 42-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилди.
Ҳодиса оқибатида А.А.нинг йўловчилари — турмуш ўртоғи ва фарзанди жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)