Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойишларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва 4 та вилоят давлат солиқ бошқармаларининг раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Жумладан:
Давронбек Бобожонов Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Жўрабек Ғойибов Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Қудратбек Игамбергенов Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Шерзод Ашуров Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Шодиёр Ахмедов Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Изоҳ (0)