Москванинг Нагатинск туманида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум шахс травматик тўппонча билан қуролланган.
Отишма оқибатида яраланганлардан бири ҳалок бўлган, иккинчи жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Полиция ҳодиса юзасидан расмий маълумот тақдим этмаган.
Изоҳ (0)