Ҳиндистоннинг Рожастон штатида автобус ва ағдарма машинанинг тўқнашиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция берган маълумотларга қараганда, ағдарма машина қарама-қарши йўлакка ўтиб олган ва автобус билан тўқнашиб кетган. Ҳар икки ҳайдовчи ЙТҲ жойидан қочиб кетган.
Жароҳат олганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган, улардан айримларининг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда.
Аввалроқ, Ҳиндистонда автобуснинг поезд билан тўқнашуви оқибатида 13 нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)