Ўзбекистон Беларуснинг Гродно вилоятида атом электр станцияси қурилишидаги тажрибаси билан қизиқмоқда. Бу ҳақда Беларусь энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Бош вазир ўринбосари — «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов бошчилигидаги делегация Беларусь АЭС ахборот марказида бўлди ва бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
АЭС Беларуснинг Островец шаҳри яқинида барпо этилмоқда. У иккита энергия блокидан иборат бўлади. Биринчи энергоблок 2019 йилда, иккинчиси эса 2020 йилда ишга тушади.
Изоҳ (0)