Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Каттақўрғонда ИИБ ходими томонидан таҳқирланган аёл хонадонига келди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Танзила Норбоевага вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳамротош Шодиева ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқда.
Улар жабрдийда аёл, унинг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Юз берган ҳолат тафсилотларини бевосита ўзидан тинглади.
Каттақўрғонлик аёл хонадонида қаров ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Бош вазир ўринбосарининг Каттақўрғонга келиши билан боғлиқ воқеалар ривожи мухбиримиз томонидан кузатиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Танзила Норбоева икки бор ижтимоий тармоқда Каттақўрғондаги ҳодисага муносабатини билдирганди.
Изоҳ (0)