• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги янги низом тасдиқланди

    Ҳукуматнинг 2018 йил 5 июлдаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

    Фото: Адлия вазирлиги

    Фото: Адлия вазирлиги

    Мазкур низом Ўзбекистон ҳудудидаги чегара зонаси ва минтақасида чегара режимини таъминлаш тартибини белгилайди.

    Низомда хизмат фаолияти ва ўрнатилган режимга риоя этилишини назорат килиш, чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш, (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш, чегара минтақасига кириш (бўлиш) учун рухсатномалар олиш ва уларни расмийлаштириш тартиби белгиланди.

    Ҳужжатга мувофиқ, чегара зонасига кириш (чиқиш) назорати ички ишлар органлари, махаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, давлат чегарасида вазият мураккаблашганда эса Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан ҳам амалга оширилади.

    Чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш тартиби қуйидагича:

    Чегара зонасида доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқароларининг паспортларига ички ишлар органлари тегишли махсус штамп қўяди. Бундай фуқаролар чегара зонаси доирасида рўйхатга олиш карточкасини олмасдан, яшаш жойидаги туман ва вилоят ҳудудида ҳаракатланиши мумкин;

    Чегара зонасида доимий яшамайдиган ва бу ерга 5 кундан ортиқ муддатга келадиган фуқароларнинг паспорти ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлардан ташкари чегара зонасида бўлиш учун ички ишлар органлари томонидан бериладиган алоҳида рўйхатга олиш карточкаси ҳам бўлиши шарт;

    Ўқишга кетгунича чегара зонасидаги аҳоли пунктларида яшаган олий, ўрта-махсус ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда талабаларидан уларнинг таълим муассасаларида ўқишини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлиши лозим;

    Чегара зонасига ота-онаси ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар билан келадиган 16 ёшгача бўлган шахслар ота-онаси ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг рўйхатга олиш карточкаларига киритилади;

    Чегара зонасига деҳқончилик, чорвачилик, қурилиш, қидирув ва бошка ишларни бажариш учун келган бир гуруҳ фуқаролар, шунингдек, сайёҳлар, артистлар бригадаси ва чегара зонасида яшамайдиган бошқа фуқаролар жамоаси учун рўйхатга олиш карточкалари гуруҳ раҳбарининг номига у билан келганлар сони кўрсатилган ҳолда берилади;

    Рўйхатга олиш карточкалари фақатгина битта туман ҳудудида амал қилади;

    Чегара зонасига вақтинча яшаш учун келадиган шахсларга рўйхатга олиш карточкалари бир ойдан ортик бўлмаган муддатга берилади;

    Рўйхатга олиш карточкаларининг амал килиш муддатини узайтириш учун ички ишлар органларига уларнинг амал қилиш муддати тугашидан 5 кун аввал мурожаат қилишлари шарт;

    Чегара зонасида жойлашган санаторий, дам олиш уйлари, пансионатлар, туристик базалар ва бошқа даволаш-соғломлаштириш муассасаларига борадиган фуқаролар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, санатория ва туристик йўлланмалар ёки ушбу муассасалар томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича чегара зонасида ҳаракатланиши мумкин;

    Чегара зонаси орқали чет элга чиқмоқчи бўлган ёки мамлакат ҳудуди орқали транзит ҳаракатланадиган шахслар давлат чегарасидан ўтиш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатларга эга бўлиши лозим.

    Чегара зонасида бўладиган шахсларнинг мажбуриятлари:

    Чегара зонасида бўладиган шахслар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи, шунингдек, чегара зонаси ва чегара минтакасида бўлиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларини олиб юриши, масъул органлар вакилларининг талабига биноан ҳужжатлари, транспорт воситалари ва товарларни текшириш учун тақдим этишга, чегара зонаси ва чегара минтақасида нима учун юрганини тушунтириши лозим;

    Чегара зонасида жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар рахбарларига тегишли рухсатномаси бўлмаган шахсларни ишга қабул килиш ман этилади;

    Чегара зонасида фақатгина ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда тегишли ташкилотлар томонидан берилган йўлланма ва рухсатнома бўйича ов қилиш мумкин;

    Чегара минтақасида спорт ва ҳаваскорлик ови, балиқ овлаш, табиат қўйнида дам олиш ёки бирон-бир заруратсиз бўлиш мумкин эмас;

    Жойларни ва объектларни кинофото суратга олиш Давлат хавфсизлиги хизматининг рухсатномаси билан амалга оширилади.

    Бундан ташқари:

    Давлат чегарасига туташ ҳудудлар ва чегарадош қўшни ҳудудларда барқарор эпизотик вазият бўлганда, чегара минтақасида чорва молларини махсус ажратилган жойларда фақат кундузи боқиш мумкин. Чорвадорлар Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан белгиланган талабларни сўзсиз бажаришга мажбур;

    Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахс чегара минтақасига Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг рухсатномаси билан кириши ва бўлиши мумкин.

    Жавобгарлик:

    Чегара зонаси ва чегара минтақасида чегара режими қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчилигида назарда тутилган маъмурий таъсир чоралари қўлланилади.

    08.07.2018, 14:32   Изоҳ (0)   50364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Мустақил юрт ҳунармандлари» кўргазмаси ўтказилмоқда (фото)

    08.07.2018, 12:27

    Каттақўрғонда гумондор аёлни таҳқирлаган Санъат Умаров қамоққа олинди. Таҳқирланган иккинчи аёл ҳақидаги маълумотлар нега ошкор этилмади?

    08.07.2018, 12:13

    Ўзбекистон делегацияси Туркия президенти инаугурациясида иштирок этади

    08.07.2018, 11:43

    Тошкентдаги рейдлар давомида суварак ва пашшалар макон қилган нонвойхона ва ошхоналар аниқланди (видео)

    08.07.2018, 11:29

    Ўзбекистонлик ўқувчилар Болгарияда ўтказилган математика бўйича халқаро мусобақада ғолиб чиқди

    08.07.2018, 10:50

    Ўзбекистонда маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан бериладиган маълумотномалар сони қисқаради

    08.07.2018, 09:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ижтимоий тармоқларга қарамликдан қутулиш учун психологдан тавсиялар

    Маслаҳатлар | 17 май, 16:35

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

    Ўзбекистон | 17 май, 16:30

    “Исроил тарихидаги энг қимматли разведка манбайи” — урушнинг юзсиз “қаҳрамони” Ашраф Марвон ким эди?

    Дунё | 17 май, 16:00

    Жиззахдаги бозор яқинида икки қаватли чойхона ёниб кетди (видео) 

    Ўзбекистон | 17 май, 15:53

    Турк киноси юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен тўнғич фарзандининг туғилган кунини нишонлади

    Лайфстайл | 17 май, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.