Франция терма жамоаси Россия яшил майдонларида ўтказилаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг чорак финалида Уругвай терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларга Рафаэль Варан ва Антуан Гризманн муаллифлик қилди.
Эътиборлиси, французлар 33 йиллик танаффусдан сўнг уругвайликлар дарвозасига тўп киритишнинг уддасидан чиқди. 1985 йилнинг августида ўтказилган ўртоқлик учрашувида «учранглилар» Уругвай устидан устидан бугунгидек 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Шундан сўнг бўлиб ўтган 4 та учрашувда французлар уругвайликлар дарвозасига йўл топа олмаган. Мазкур ўйинларнинг 2 таси Жаҳон Чемпионати(ЖЧ—2002 да 0:0, ЖЧ—2010 да ҳам 0:0) доирасида ўтказилган.
Изоҳ (0)