Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Москванинг «Локомотив» клубини тарк этмайдиган бўлди.
Аввалроқ «Локомотив»нинг чемпионликка эришган мавсумида асосий таркибда кам ўйин амалиётига эга бўлган ўзбекистонлик футболчи билан шартнома узайтирилмаслиги ҳақида қарор қилингани айтилиб, унинг жамоада қолиш эҳтимоли жуда паст баҳоланганди.
Аммо Москва «темирйўлчилари» Денисов билан янги келишувга эришди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди. Унга кўра Виталий «Локомотив» сафида яна бир йил тўп сурадиган бўлди.
Ўтган мавсумда 31 ёшли футболчи жароҳатлар сабаб Россия чемпиони таркибида 11 та ўйинда майдонга тушди.
Transfermarkt маълумотига кўра Денисовнинг трансфер нархи 4 миллион еврога тенг.
Изоҳ (0)