ФИФА томонидан ўтказилган сўровномада Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Жаҳон Чемпионатининг чорак финалида Уругвайга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Уругвай—Франция учрашуви «фаранглар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг 40-дақиқасида айнан Антуан Гризманнинг узатмасини Рафаэль Варан боши билан Фернандо Муслера дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида бу сафар Гризманнинг ўзи жарима майдонига кирмасдан кучли зарба бериб, Муслерани доғда қолдирди ва Францияни ярим финалга чиқишини таъминлади.
Бугун Бразилия—Бельгия учрашувидан сўнг Франциянинг ярим финалдаги рақиби номи маълум бўлади.