Покистоннинг Карачи шаҳрида яшовчи талаба йигит сувдан қўрқмаслигини кўрсатиб қўймоқчи бўлди ва тўлқинли оқимга йиқилиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
19 ёшли Шероз Хон Сват дарёси бўйида тоғаси ва унинг ўғли билан дам олган. Бутун саёҳат давомида у сувдан узоқ юрган ва бунинг учун тоғаваччаси уни масхара қилган.
Меҳмонхонани тарк этиб, уйга отланган пайтларида Шероз сувдан қўрқмаслигини кўрсатиб қўймоқчи бўлган. Тоғаваччасидан уни видеога олишни сўраган, ўзи эса дарё қирғоғининг энг четига кетган, аммо силлиқ тош устида сирпаниб кетиб, сувга йиқилган. Тезкор оқим уни шу заҳоти олиб кетган.
Меҳмонхона тўловларини тўлаётган тоғаси ўғлининг бақириқларини эшитиб, ёрдамга шошилган, аммо на у, на қирғоқдаги бошқа одамлар Шерозга ёрдам бера олган: сув қаттиқ тўлқинланиб оққан. Ўн дақиқадан кейин қутқарувчилар етиб келганида, йигит аллақачон чўкиб кетган.
Изоҳ (0)