Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Muslim-tour сайёҳлик фирмаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.
Бундай фаолият олиб бориш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг лицензияси қўлга киритилди. У кириш, чиқиш ва ички туризм йўналишларида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Muslim-tour сайёҳлик фирмаси республикадаги қадамжо, зиёратгоҳ ва табаррук масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва мусулмон дунёсидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)