Марғилон Меҳрибонлик уйи ва Оққўрғондаги мактаб-интернетдаги шов-шувларга сабаб бўлган воқеалардан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари бошқа болалар махсус муассасаларида ҳам текширувларни бошлади. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
«Бу чиндан ҳам жуда хунук ҳолатлар. Улар энди такрорланмайди деб умид қиламиз. Прокуратура бу икки ишни алоҳида назоратга олди. Шунингдек, республиканинг барча Меҳрибонлик уйлари ва интернатларида назорат кучайтирилди. Уларда камералар ўрнатилмоқда. Расман текширувлар бошланди деб айта олмайман, бироқ куч тизимлари бу муассасаларга эътиборни оширган», — дея таъкидлади Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.
Матбуот котибига кўра, текширувлар якуни бўйича бунга ўхшаш ҳолатлар аниқланмади. Марғилон Меҳрибонлик уйи ва Оққўрғондаги мактаб-интернет иши юзасидан эса тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)