Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Михаил Саакашвили Грузиянинг сиёсий ҳаётида қатнаша олиши учун унга мамлакат фуқаролиги қайтарилишини талаб қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Саакашвили ўз баёнотида мамлакат президенти Георгий Маргвелашвилини қўрқоқ деб атаган ва шунинг учун уни фуқароликдан маҳрум қилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, агар президентда озроқ жасорат ва инсонийлик бўлса, у Саакашвилига фуқаролигини қайтариши керак.

Саакашвилининг айтишича, уни қонун бузилиши орқали фуқароликдан маҳрум қилишган. Бунда у нима учун нодавлат ташкилотлар унга президентлик сайловларига қатнашишга ҳуқуқ берилмаётгани учун жим турганини сўраган.

Грузия президенти маъмурияти собиқ президентнинг сўзларини ҳақиқатдан йироқ деб атаган. Унга кўра, Саакашвили сўнгги йиллар ичида биринчи марта унга фуқароликни қайтаришни сўради.

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, президент Маргвелашвили Саакашвилидан Грузия фуқаролигини олиб қўймаган ва у буни яхши билади. У онгли равишда шахсан ўзи Украина фуқаролиги учун Грузия фуқаролигидан воз кечган. Шу вақт ичида у бирор марта фуқароликни қайтаришни сўраб мурожаат қилмаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди