Туркияда микроавтобуснинг аварияга учраши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, микроавтобус мамлакат жанубидаги Мерсин провинциясида 2 июль куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 да ағдарилиб кетган. Автобус йўловчиларининг кўпчилиги суриялик фермерлар бўлган. Улар гилос теришдан қайтаётган эди.
Изоҳ (0)