Бельгия полицияси томонидан Францияда теракт тайёрлашда гумонланиб, Брюссель яқинида махсус операция вақтида қўлга олинган икки кишининг автомобилидан 500 грамм портловчи модда ҳамда детонатор топилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Операция 30 июнь куни ўтказилган. Гумонланувчилар полиция томонидан Mercedes автомобилида қўлга олинган.
Маълум қилинишича, терговнинг мазкур босқичида Бельгияга нисбатан бевосита таҳдид ҳақида бирор бир маълумот мавжуд эмас.
Изоҳ (0)