АҚШ Федерал қидирув бюроси ходимлари Огайо штатидаги Кливленд шаҳрида мамлакатнинг Мустақиллик куни нишонланадиган 4 июль куни амалга ошириш режалаштирилган террорчилик ҳужумининг олдини олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Терактни режалаштирганликда гумонланиб бир киши қўлга олинган. Унга нисбатан хориждаги террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлаш айби эълон қилинган.
Операциянинг бошқа тафсилотлари яқин вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)