Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот-мультимедиа маркази журналистлар учун ЙҲХБга саёҳат уюштирди.
Бошқарма коммуникацион технологиялар бўлими бошлиғи Шуҳрат Муродов ОАВ вакилларига тизим фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Журналистлар компьютерлаштирилган тизимнинг афзалликлари, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қоидабузарлик ҳолатларининг қайд этилиши, ходимларнинг йўл ҳаракатини бошқариш тартиби ва чорраҳалардаги светофорлар ишини бошқариш тизими билан танишди.
Шунингдек, соҳадаги энг сўнгги технологик янгиликлар ҳам намойиш этилди.
Изоҳ (0)