Хоразм вилоятининг Гурлан туманида яшовчи Х.Х. Nexia машинасини «Тошкент—Хоразм» йўлининг 412-километрида, Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай йўл четига чиқиб кетди ва ағдарилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
ЙТҲ оқибатида икки аёл — 61 ёшли Ш.Ш. ва 59 ёшли Д.С. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, йўловчилардан бири — Ш.Ш. ҳаётдан кўз юмди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)