Нигериянинг Лагос шаҳридаги кўприкда ёқилғи цистернаси ёниб кетди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ёнғин бошқа машиналарга ҳам тарқаган. Ҳодиса оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Тўрт киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса Одетола кўпригида юз берган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ҳодиса жойидан тўққиз кишининг куйиб кетган танаси топилган.
Ёнғин ҳаммаси бўлиб 54 та автомобилга зарар етказган.
Изоҳ (0)