Саудия Арабистонинниг Al Aan TV канали бошловчиси Ширин ар-Рифаий «жуда очиқ» кўйлаги сабабли таъқибдан қочиш учун мамлакатдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ведущая бежала из Саудовской Аравии после скандала с "непристойным платьем" https://t.co/lstX1UYjYn pic.twitter.com/zNJDJgJzPd
— РИА Новости (@rianru) June 28, 2018
Норозиликларни унинг аёлларга машина бошқаришга қўйилган чекловнинг олиб ташлангани ҳақида тайёрлаган репортажидаги ҳолати сабаб бўлган. Репортажда аёлнинг кўйлаги шамолда ҳилпираб, унинг шими кўринишига олиб келган.
Саудия Арабистонининг телекўрсатувлар бўйича бош комиссияси Рифаийни касбий қоидаларни бузишда айблаган ва унинг кўйлагини беадаб деб атаган. Журналистга нисбатан тергов бошланган, шундан сўнг аёл мамлакатни тарк этган.
Изоҳ (0)