Германиянинг Бремен шаҳрида жойлашган уйда портлаш юз берди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Портлаш 28 июнь куни эрталаб уйнинг чордоқ қисмида юз берган. Шундан сўнг кучли ёнғин бошланган.
Қутқарувчилар уйда 41 ёшли аёл ва унинг етти ёшли ўғли танасини топган. Бундан ташқари, қўшни уйда ҳалок бўлган 70 ёшли аёл топилган. Барча қўшни уйлар жиддий зарар кўрган.
Қутқарувчилар 100 метр радиусдаги кишиларни эвакуация қилган.
Изоҳ (0)