АҚШнинг Мэриленд штатида Capital Gazette нашри таҳририятида беш кишини ўлдирганликда гумонланаётган шахс уни бармоқ изларидан таниб олмасликлари учун ўзининг бармоқлари учига шикаст етказди. Бу ҳақда CBS News ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб хабар берди, деб ёзади Meduza.
Журналистлар маълумотларига кўра, қўлга олинган 20 ёшдан ошган оқ танли эркак дастлаб ўз исм-шарифини айтишдан бош тортган, унинг ёнида ҳужжатлари бўлмаган.
Кейинроқ шахсни таниб олиш технологияси ёрдамида эркакнинг шахси аниқланган.
Гумонланувчининг ёнидан гранатанинг мумдан ясалган нусхалари, шунингдек, тутунли шашкалар топилган.
28 июнь куни қуролланган номаълум шахс Мэриленд штатидаги Аннаполис шаҳрида жойлашган The Capital газетаси таҳририятида ўт очди. Беш киши ҳалок бўлди, камида уч киши яраланди. Жиноятчи қандай мақсадни кўзлагани номаълум.
Изоҳ (0)