• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Бетакрор дурдоналар: реал воқеаларга асосланган қизиқарли фильмлар

    Баъзида битта фильм бутун ҳаётга бўлган қарашимизни ўзгартириб юбориши мумкин. Айниқса, у реал воқеаларга асосланган бўлса. Қуйида рейтинги 8 дан юқори бўлган ва чуқур ўйлашга даъват этадиган кучли таъсирга эга фильмлар ҳақида маълумот берамиз.

    “Шиндлер рўйхати”

    Foto: Kinoafisha.info
    Фото: Киноафиша.инфо

    Агар тарихда Холокост мавзусини шу қадар синчковлик билан тасвирлаб берган режиссёр бўлса, бу Стивен Спилберг бўларди. “Шиндлер рўйхати” — унинг фаолиятидаги асосий асари ҳисобланади. Иккинчи жаҳон уруши пайтида деярли 1 200 яҳудийни қутқариб қолган немис тадбиркори ҳақидаги фильм ўша йили барчани ҳайратда қолдирган.

    Кадрларнинг аксарияти оқ-қора рангда суратга олинган — бу эса томошабинга ўтмишга назар солиш ҳиссини беради. Фильм атмосфераси юракни эзади, умидсизлик кайфиятини тақдим этади, бироқ шу билан бирга, энг қора кунларда ҳам эзгулик ва жасорат бўлиши мумкинлигини эслатади.

    Сюжетга кўра, немис тадбиркори Оскар Шиндлер Холокост пайтида минглаб полшалик яҳудийларни ўлимдан қутқаради. Фильмни яратишга Шиндлер томонидан қутқарилган яҳудийлардан бири Полдек Пфефферберг туртки бўлган. Бутун дунёга унинг қутқарувчиси ҳақида гапириш истаги Полдек учун қатъий ғояга айланган.

    1982 йилда Пфефферберг билан ишлаган ёзувчи ва сценарий муаллифи Томас Кенали “Шиндлер кемаси” романини чоп этган. Китобни кўриб чиққан режиссёр Стивен Спилберг сюжетга қизиқиб қолиб, шундан сўнг Universal Studios романга фильм ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган. Аммо картинани суратга олиш фақат 10 йилдан кейин бошланган. Фильм шиори Талмуддан келган иқтибос бўлган: “Кимки битта ҳаётни сақлаб қолса, бутун дунёни қутқарган бўлади”.

    Мазкур драма дунё бўйлаб кўплаб мукофотларга лойиқ деб топилган. “Кинопоиск”да фильм рейтинги — 8.8, IMDbъда эса деярли рекорд — 9 баллни тўплаган.

    “Тафаккур ўйинлари”

    Foto: Kinoafisha.info
    Фото: Киноафиша.инфо

    Фильм буюк математик олим Жон Неш ҳаётига бағишланган. Сюжетга кўра, у болалигиданоқ рақамлар ва ҳисоб-китоблар дунёсига шўнғиб кетади. Йиллар ўтиб, ёш математик Принстондаги ўқишини тугатади ва у ерда тадқиқот олиб боради. Ўқитувчилик қилиб юрганида тақдир унга бўлажак рафиқасини рўбарў қилади. Бир куни Жон Марказий разведка бошқармасида ишлашни таклиф қилган агент Парчер билан танишади. У газеталарда яширинган Қўшма Штатлар душманларининг шифрланган хабарларини излаши керак бўлади. Неш янги иш билан шуғулланар экан, кимдир уни доимий равишда кузатаётганидан шубҳалана бошлайди ва кейинчалик ҳаммани шубҳа остига олади.

    Фильм сценарийси ва йўналиши шундай тузилганки, томошабин дунёга бош қаҳрамоннинг кўзи билан қарайди ва дастлаб ҳақиқат сифатида кўрсатилган нарсага ишониш мумкинми, деб ҳайрон бўлади. Мазкур лойиҳа 2002 йилда 4 та “Оскар”ни, жумладан, “Энг яхши фильм” номинациясини қўлга киритган.

    “Кинопоиск” сайтида ушбу фильмга 8.5 балл берилган. IMDb фойдаланувчилари эса уни 8.2 балл билан баҳолаган.

    “Қўлингдан келса тутиб ол”

    Foto: Kinoafisha.info
    Фото: Киноафиша.инфо

    Режиссёр Стивен Спилбергнинг Фрэнк Эбигнейл исмли фирибгар ҳаёти асосида суратга олинган детектив драмаси ҳам кўплаб эътирофга сазовор бўлган.

    Сюжетга кўра, Фрэнк Эбегнейл одамлар билан тез тил топишадиган, қизлар кўнглига осон йўл топа оладиган ёш йигит бўлади. Бундан ташқари, у ўзи ўйлаб топган ёлғонларига атрофдагиларни ишонтиришга ҳам уста бўлади. Бугун у адвокат бўлишни ихтиёр этса, эртага учувчилар кийимини кияди, кейинги кун эса у беморларни текширади, ҳаттоки уларга ташхис ҳам қўяди.

    Хушмуомала ва маданиятли Фрэнкнинг аслида фирибгар экани ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Агар у ФҚБ агенти Карл Хенреттининг назарига тушмаганида Фрэнкнинг кирдикорлари узоқ давом этар эди.

    Бош ролларни Леонардо Ди Каприо ҳамда Том Хенкс ижро этган мазкур фильм рейтинги “Кинопоиск”да — 8.5, IMDb’да — 8.1 баллни ташкил этади.

    4 август, 18:25   Изоҳ (0)   666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кино#фильм#«Шиндлер рўйхати»#«Тафаккур ўйинлари»#«Қўлингдан келса тутиб ол»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар таъмирлаган мактаб директори ишдан олинди

    Ўзбекистон | 4 август, 21:39

    Пеп Гвардиола “Милан” ҳужумчисини “Манчестер Сити”га олиб келмоқчи

    Спорт | 4 август, 21:25

    Германиялик олимлар ёнилғи ўрнини босувчи модда яратиб, “тоза” ракета қуришни режалаштирмоқда

    Дунё | 4 август, 21:12

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 4 август, 20:53

    АҚШда ит эгасининг юрагидаги муаммоларни сезиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди

    Дунё | 4 август, 20:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.