Хитойнинг Шанхай шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак ўрта мактаблардан бирининг ўқувчиларига ҳужум қилди, оқибатда икки нафар бола ҳалок бўлган. Воқеа 28 июнь куни маҳаллий вақт билан 11:30 да юз берган, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Хабар берилишича, 29 ёшли эркак уч нафар ўқувчи ва бир нафар аёлга сабзавот кесадиган пичоқ билан ҳужум қилган. Жароҳатланган икки нафар ўқувчи касалхонада вафот этган, яна бир ўқувчи ва аёлнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Ҳужум қилган эркак воқеа жойида қўлга олинган.
Изоҳ (0)