Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳозиргина футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати «E» гуруҳида сўнгги тур ўйинлари якунланди.

Фото: ФИФА

Фото: ФИФА

Жаҳоннинг беш карра чемпиони бўлган Бразилия гуруҳдан чиқиш учун Сербия билан кураш олиб борди. Учрашувда ҳисоб 36-дақиқада Паулиньо томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Тиаго Силва Неймарнинг узатмасини голга айлантириб ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашуви эса Швейцария ҳамда Коста-Рика жамоалари ўртасида кечди. Ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси қайд этилди.

«E» гуруҳидан Бразилия 7 очко билан 1-ўринда, Швейцария эса 5 очко билан 2-ўринда 1/8 финалга йўлланмани қўлга киритди. Сербия эса 3 очко билан гуруҳда учинчи бўлди. Коста-Рика эса мундиални 1 очко билан якунлади.

Фото: ФИФА

Фото: ФИФА

Жаҳон Чемпионати

«E» гуруҳи, 3-тур беллашувлари

27 июнь, чоршанба

Сербия—Бразилия 0:2

Голлар: 0:1—36 Паулиньо, 0:2 — 68 Тиаго Силва.

Сербия: Стойкович, Рукавина, Миленкович, Велкович, Коларов, Милинкович-Савич, Матич, Тадич, Ляйич (Живкович, 75), Костич (Радонич, 82), Митрович (Йович, 89).

Бразилия: Алиссон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Марсело (Филипе Луис, 10), Паулино (Фернандиньо, 66), Каземиро, Коутиньо (Ренато Аугусто, 80), Виллиан, Габриэль Жезус, Неймар.

Огоҳлантиришлар: Ляйич (33), Матич (48), Митрович (70).

Швейцария—Коста-Рика 2:2

Голлар: 1:0—31 Жeмаили, 1:1—56 Уацон, 2:1—88 Дрмич, 2:2—90+2, автогол Зоммер.

Швейцария: Зоммер, Лихтштайнер, Шер, Аканжи, Родригес, Бехрами (Закария, 60), Жака, Шакири (Ланг, 81), Жeмаили, Эмболо, Гавранович (Дрмич, 69).

Коста-Рика: Навас, Акоста, Гонсалес, Уостон, Гамбоа (Смит, 90), Борхес, Гусман (Асофейфа, 90), Овьедо, Колиндрес (Уоллес, 81), Руис, Кемпбелл.

Огоҳлантиришлар: Гамбоа (11), Кемпбелл (29), Лихтштайнер (37), Закария (75), Шер (83), Уостон (89).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди