Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Жанубий Кореядан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
Кийим алмаштириш хонасида оғир сукунат ва умидсизлик ҳукмрон. Ҳеч ким бир сўз айтолмади. Ҳозир жуда ҳам тушкун аҳволдамиз. Аммо буни қабул қилишимиз керак. Рақибларимизни табриклайман. Биз кейинги босқичга муносиб эмас эдик. Тайёргарлик жараёнида барча керакли тадбирларни амалга оширгандик. Аммо бизга енгиллик етишмади. Жавобгарлик, шубҳасиз, менинг бўйнимда. Жамоада қоламанми? Ҳозир бу саволга жавоб бера олмайман.
Изоҳ (0)