Бироз олдин футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати «F» гуруҳида 3-тур ўйинларига якун ясалди.
Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хесус Галярдо ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тури доирасидаги Швеция қарши ўтказилган ўйиннинг 15-сониясида қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Шу тариқа Галярдо Жаҳон Чемпионатида энг тез сариқ карточка олган футболчига айланди.
Аввалги рекорд 1986 йилги мундиал ўйинида 51-сониядаёқ қизил карточка олган уругвайлик Хосе Батистага тегишли эди.
Изоҳ (0)