Қирғизистонда 11 киши куйдирги билан касалхонага ётқизилди, деб ёзади «Газета.ru» мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Жани-Акман қишлоғи фуқароларига куйдирги касал ҳайвондан юққан.
Таъкидланишича, уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, улар тегишлича даволанмоқда.
Улар куйдирги билан касаллангани клиник жиҳатдан тасдиқланган, аммо куйдирги учун лаборатория таҳлиллари тасдиқланиш босқичида турибди.
Изоҳ (0)