Австрияда йўловчи поезди ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида 30 киши жароҳат олган, улардан уч нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳодиса Санкт-Пелтен шаҳри яқинида юз берган. Поезднинг иккита вагони издан чиқиб кетган. Поездда жами 80 киши бўлган, уларнинг орасида кўплаб болалар ҳам бўлган.
Айни пайтда воқеа жойида қутқарувчилар ва полиция ходимлари ишламоқда.
Изоҳ (0)