Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жаҳондаги биринчи «Angry Birds дунёси» хиёбони очилди. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун ўз эшикларини очган хиёбондаги аттракционлар оммабоп компьютер ўйини дизайни услубида қурилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Машҳур қанотли қаҳрамонлар ҳикояларидан илҳомланиб қурилган хиёбон барча ёшдаги болаларга кўплаб аттракционларни таклиф қилади. Доҳа Festival City савдо марказида жойлашган хиёбон 17 минг квадрат метр майдонни эгаллайди.
Изоҳ (0)