Ҳиндистонда оломон органларни сотиш учун қотилликка қўл урганликда гумонланган бир неча кишини дўппослади. Эҳтимолий жиноятлар ҳақида маҳаллий аҳоли WhatsApp орқали тарқатилган хабардан билиб олган, деб ёзади Tengrinews.
Мадхья-Прадеш штатидаги бир нечта туманларда аҳолига одамларни ўлдириб, уларнинг органларини сотиш учун олиб кетадиган 500 киши тиланчилар кўринишида юргани ҳақида хабарлар келган. Муаллифлар бу хабарни дўст ва қариндошларга қайта юборишни сўраган.
Полиция маълумотларига кўра, хабар ёлғон бўлиб чиққан. Уни тарқатган уч киши ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)