Янги Зеландия ҳукумати 2019 йилда хорижий сайёҳларни солиққа тортиш ва виза нархини оширишни кўзламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Прогнозларга кўра, ставкаси 23—32 долларни ташкил қиладиган янги сайёҳлик солиғидан келадиган тушум 50 миллион долларни ташкил қилади.
Режаларга кўра, сайёҳлик йиғими 2019 йилнинг июль ойидан бошлаб олинади: сайёҳ уни виза олиш вақтида тўлайди. Бундан ташқари, жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб виза нархини ошириш режалаштирилмоқда. Солиқ ставкаси ва визанинг янги нархини Янги Зеландия ҳукумати сентябрь ойида маълум қилади.
Изоҳ (0)