Россиялик олимлар саратон шишлари пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи печенье учун патент олди, деб ёзади Tengrinews.
Россия давлат аграр университети академияси олимлари шифобахш энергетик маҳсулот композициясини яратган, унинг таркибига зиғир ва буғдой уни, шунингдек, қуритилган мевалар ва сув киради.
«Зиғир уруғидан олинган ёғ антикансероген хусусиятларга эга лигнин антиоксидантлар гуруҳини ўз ичига олади. Бундан ташқари, у юрак ишини яхшилайдиган магний ва калий микроэлементларига бой», — деди патент муаллифларидан бири Сергей Белопухов.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, бошқа моддалар — политўйинмаган ёғ кислоталари томир деворларини мустаҳкамлаб, тромблар ҳосил бўлиш эҳтимолини йўқотади.
Изоҳ (0)