Facebook инвесторлари Марк Цукербергни компания бошқарув раиси лавозимидан бўшатишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Газета.ru» Business Insider’га таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, инвесторлар Цукербергнинг ишидан норози, хусусан, ижтимоий тармоқдан маълумотларнинг «сизиб чиқиши» билан боғлиқ йирик можародан хурсанд эмас.
Бироқ, инвесторлар фикрича, Цукерберг дахлсиз (қонун ҳимояси остида), чунки у Facebook ижрочи директори ва бошқарув раиси лавозимини эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)