Нью-Йорк аэропортида полиция Лос-Анжелесга учиши керак бўлган самолёт йўловчиларини эвакуация қилди, бунга самолётнинг ўғирлаб кетилиши ҳақидаги ёлғон хабар сабабчи бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Самолёт учувчиси адашиб аэропорт диспетчерига самолётнинг қўлга олингани ҳақидаги махсус сигнални жўнатиб юборган.
Таъкидланишича, ҳодиса натижасида самолётга полиция отряди етиб келиб, барча йўловчиларни текшириб чиққан ва одамларни самолётдан эвакуация қилган.
Изоҳ (0)