Bloomberg ахборот агентлиги асосчиси Майкл Блумберг 2020 йилда АҚШ президенти сайловида қатнашиши мумкин, деб ёзади «Газета.ru».
CBS News телеканали маълумотларига кўра, Блумберг сайловда демократик партиядан иштирок этишни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, Блумберг 2016 йилги сайловларда АҚШнинг жорий президенти Дональд Трамп устидан ғалаба қозонган бўлишини айтган.
Нашр эслатишича, 2016 йилда Блумберг сайловда Ҳиллари Клинтон ғолиб чиқса, давлат котиби лавозимини эгаллаш истагини билдирган.
Изоҳ (0)