КХДРнинг етакчи ОАВлари 25 июнь куни нишонланадиган Корея уруши (1950—1953 йиллар) бошланган сана муносабати билан АҚШга нисбатан танқидий мақолаларни эълон қилмади, деб ёзади «ТАСС».
Kyodo агентлиги қайд этишича, Шимолий Кореянинг «Нодон синмун» газетаси уруш бошланган санага бағишлаб бир йўла бир нечта мақола чиқарган. Уларда асосан жанг қилган аскарлар ва улар қатнашган жанглар ҳақида айтилади.
Шу билан бир вақтда КХДР ОАВлари АҚШни бевосита тилга олмади ҳамда одатда қўлланиладиган «Америка империалистлари», «душманлар» ва «тажовуз» каби ибораларни ишлатмади. Аввалги йилларда бундай мазмундаги мақолалар ушбу сана муносабати билан эълон қилинар эди. Бу Пхеньян ва Вашингтон ўртасида алоқалар ўрнатилиши билан боғлиқ вазиятни бузмаслик учун қилинаётган бўлиши мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)