Қирғизистон пойтахти Бишкекда қурилаётган баланд биноларнинг бирида ишлаётган кран бошқарувчиси иш жойини тарк этмай намоз ўқиши акс этган ролик тармоқда кенг тарқалиб кетди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Видеода кран бошқарувчиси 12-13 қаватли бино баландлигида туриб, краннинг горизонтал ўқи устида намоз ўқиган.
Фойдаланувчиларининг баъзилари бу учун кран бошқарувчисини мақтаган бўлса, бошқалар унинг хавфсизлик техникасини бузганликда айбламоқда.
Изоҳ (0)