• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрлари 18 июндан бери муаммолар гирдобида. Сайтлар бу муаммолар техник эмас, сунъий бўлиши мумкинлигидан хавотирда

    Ўзбекистонда 18 июндан бери бир қатор етакчи ахборот сайтларига киришда муаммолар юзага келмоқда. Улар орасида «Kun.uz» ҳам бор. Интернет-нашр таҳририяти 23 июнь куни мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди. Баёнотда бу муаммо фақат техник эмас, балки сунъий бўлиши мумкинлигига урғу берилган.

    Ўзбекистондаги етакчи ахборот-таҳлилий сайтлари — «Kun.uz», «Xabar.uz», «Qalampir.uz», «Sof.uz», «Azon.uz»га кириш қийинлашган. Бу ҳолат уч кундан буён Ўзбекистон ҳудудида ҳам, жаҳон миқёсида ҳам кузатилмоқда. Бунга нима сабаб бўлди?

    2017 йилда «Энг яхши янгиликлар сайти», «Фуқаролар мурожаатлари натижаларини энг фаол ёритиб борган ОАВ» сифатида эътироф этилган «Kun.uz» сайти нега тўсиб қўйилди? Сайт журналистларига таҳдидлар бўлдими? Энди сайт ўз фаолиятини тўхтатадими? Шу каби саволлар охирги уч кун ичида муштарийлар томонидан тинмай йўлланмоқда.

    Очиғи, биз ҳам масаланинг моҳиятига етиб борганимиз йўқ. Қолаверса, Ўзбекистон Ахборот коммуникациялари ва технологиялари вазирлиги тушунмаган вазиятга биз қандай баҳо беришимиз мумкин?

    72 соатдан буён носозликларни бартараф этиш устида иш олиб бораётган сайт техник ходимларининг таъкидлашича, масала бевосита вазирлик аралашуви билан ҳал бўлиши мумкин. Тўғри-да, Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги юзасидан келиб чиққан муаммо билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланмайди. Шунга қарамасдан, вазирлик масалага панжа ортидан қарашда давом этяпти.

    Қайд этиш керакки, ушбу ҳолат UZ домен зонасидаги бошқа сайтлар билан ҳам юз бермоқда. Шубҳали томони ҳам шунда: техник носозлик ва муаммоларга дуч келган сайтларнинг барчаси интернет фойдаланувчилар орасида оммабоп янгиликлар сайтлари ҳисобланади. 19 июнь куни илк ҳолат «Kun.uz» ва «Qalampir.uz» сайтларида, кейинроқ «Sof.uz» сайтида ҳам кузатилди.

    Хусусан, номлари тилга олинган сайтларга хорижда истиқомат қилувчи муштарийлар кира олмаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлгач, бундай мурожаатлар ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан ҳам билдирилди. 22 июнь куни «Xabar.uz» сайти ҳам шундай муаммога йўлиқди, айни вақтда бу сайт манзили вақтинча ўзгартирилган.

    Ҳозирда Ўзбекистон ичида сайтларга кириш муаммоси юмшамаган, «Kun.uz» сайти ҳамон ўқувчилар учун ёпиқ қолмоқда. Шунингдек, «Xabar.uz», «Qalampir.uz» сайти вакиллари ҳам юзага келган ҳолатдан хавотирдалигини билдирди. Техник носозлик дея эътироф этилаётган, аслида эркин журналистикани қўллаб-қувватлаб, танқидий мақолалар эълон қилишга журъат этган таҳририят сайтларига кириш йўллари тўсиб қўйилди.

    «Kun.uz» ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида энг катта обуначиларга эга янгиликлар сайти бўлиб, Google Analytics маълумотига кўра, бир кунда сайтга ўртача 400 мингга яқин муштарий ташриф буюради.

    Асосан жамиятдаги ижтимоий мавзуларни ёритиб келаётган, айни пайтда умуман тўсиқларга учраган сайт журналистлари тезкор, аниқ ва холис ахборотни етказиб бериш масъулиятини зиммасига олган. Ўтган вақт мобайнида мажбурий меҳнат, коррупция, таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, давлат органлари фаолияти, банк-молия, қонунчилик, диний-маърифий, маданияти соҳасида эришилаётган ютуқ ва камчиликлар ўқувчига етказилди.

    Ўтган йиллар давомида сайтлар фаолиятига турли шаклда тўсқинликлар кузатилди. Лекин сайт вакиллари белгиланган этика қоидалардан чекинмай, ўз касбига садоқат билан ишлашда давом этди.

    Сайт вакиллари вазиятни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун Ўзбекистон ахборот коммуникациялар ва технологияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев билан боғланишга ҳаракат қилишлари бесамар якунланмоқда.

    Сайт мутасаддилари Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов билан суҳбатлашгач, давлат раҳбарининг Матбуот хизмати эркин журналистикани қўллаб-қувватлашини сўрамоқда.

    «Kun.uz» баёнотидан

    «Xabar.uz» портали ижодий гуруҳи раҳбари Жамшид Ниёзов томонидан «Дарё» интернет-нашри учун берилган изоҳда муаммо сайтларнинг сервер қисмида эмас, балки «Ўзбектелеком» даражасида бўлиши мумкинлиги айтилди (қайд этиш жоиз, «Ўзбектелеком» бу тахминларни рад этиб чиқди).
    18 июндан буён UZ домен зонасидаги кўплаб сайтларнинг очилишида муаммолар кузатилмоқда. Хусусан, «Kun.uz», «Sof.uz», «Qalampir.uz» сайтлари очилмай қолганидан хабарим бор. Кейинчалик улар ишлаб кетди. Аммо ҳамкасбларимиздан суриштирганимизда, муаммо нима сабабга кўра юзага келганини билишмаслиги, бу борада масъул идоралар бир оғиз ҳам изоҳ беришмаганини маълум қилишди.

    22 июнь куни эрта тонгдан «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталига ҳам кириб бўлмай қолди. Биз «Xabar.uz» серверларини доимий назорат қилиб борамиз, техник мутахассисимиз зудлик билан серверни диагностика қилиб чиқишди. Муаммо серверларда эмас, муаммо «Ўзбектелеком» DNS-серверларида ёки коммутаторларида. Бу бўйича UZINFOCOM, «Ўзбектелеком» техник хизмат кўрсатиш бўлимлари билан боғланиб, тайинли жавоб ололмадик. Улар: «Билмаймиз, бу ҳақда маълумотга эга эмасман», қабилидаги жавоблар билан ўзларидан жавобгарликни соқит қилишди.

    Биз Ўзбекистонда ахборот сайтларининг ёппасига ишламай қолаётганидан хавотирдамиз. Айни пайтда «Kun.uz» ва «Xabar.uz» мутлақо ишламаяпти. Бу жамоатчилик ўртасида тушунмовчиликларга сабаб бўлишини, содир бўлаётган ҳолатлар қайсидир идоралар томонидан Ўзбекистондаги расмий оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилинаётгани сифатида талқин қилиниши мумкинлигини билдирамиз. Шу муносабат билан UZINFOCOM маркази, «Ўзбектелеком» компанияси ва бошқа мутассадди идоралардан юзага келган вазият ҳақида расмий баёнот беришларини ва муаммоларнинг бартараф этилишида амалий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

    Жамшид Ниёзов, «Xabar.uz» портали ижодий гуруҳи раҳбари

    Ҳолат юзасидан «Qalampir.uz» лойиҳаси раҳбари Қамариддин Шайхов ҳам Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирган. Эътиборга молик томони, «Qalampir.uz» сайти Ўзбекистон ҳудудидан очилмаяпти, бироқ хориждан очиляпти (буни VPN орқали текшириб кўриш ҳам мумкин).
    21 июнь куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида иштирок этиб, бир олам таассурот билан хабарларни сайтимиз орқали ўқувчиларга етказиш учун ишхонага югурдим. Ярим йўлда «Qalampir.uz» сайтига кириб бўлмаётгани ҳақида хабар топдим. Ўшанда соат 11:30 эди...

    Сайтдан доимий равишда хабарларни ўқиб боришга одатланган ўзбекистонликлар ва хориждаги айрим фойдаланувчилардан сайтдаги янгиликлар билан танишиш имконияти чеклаб қўйилгани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Гап шундаки, турли интернет-провайдерлар ва алоқа компаниялари фойдаланувчиларининг айримлари ушбу муаммога дуч келиб, сайт материаллари билан танишолмаяпти.

    21 июнь куни «Qalampir.uz» DNS-созламалари маҳаллий Arsenal-D фирмаси томонга йўналтирилди. Бундай носозлик UZ домен зонасидаги бошқа сайтлар билан ҳам юз бермоқда. Масалан, бундай ҳолат Ўзбекистондаги етакчи янгиликлар сайтларидан бири «Kun.uz»да ҳам кузатилмоқда.

    Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ахборот коммуникациялар ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги «носозликдан хабардор эмас»лигини билдирди. Шунингдек, UZINFOCOM маркази ҳам кузатилаётган муаммолардан йироқ экани таъкидланди. Бир неча кундирки, Миллий қидирув тизими —WWW.uz’да UZ домен зонасидаги барча сайтларга ташриф буюрувчилар сони кескин тушиб кетган. Бу вазиятга ҳам расмий изоҳ берилмаяпти.

    Масаланинг энг қизиқ жиҳати шундаки, «Qalampir.uz» интернет нашрига ёпиқ тизимдаги сайтларни кўриш учун махсус дастурлар, яширин йўллар орқали кириш имконияти мавжуд. Хўш, қани мантиқ? Бундан чиқди, биз Ўзбекистон ичкарисида ёпиб қўйилган сайт «мақомини» оляпмизми? Мазкур масала юзасидан «Qalampir.uz» Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига мурожаат қилди. Расмийлар бу борада амалий ёрдам беришни ваъда қилди. Бироқ масалага бевосита алоқадор бўлган UZINFOCOM маркази ва Ўзбекистон Ахборот коммуникациялар ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги доимгидек масалага панжа ортидан қарамоқда. Бошқа сайтларнинг узлуксиз ишлаб туриши эса кишида шубҳа уйғотади.

    Ўзбекистоннинг энг оммабоп интернет-нашрлари айни дамда қатор техник муаммоларига ечим тополмай турибди. Бу эса мамлакатнинг имиджига ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Энг ачинарлиси, қайси эшикни қоқишни билмаймиз, кимга мурожаат қилишимиз номаълум.

    Қамариддин Шайхов, «Qalampir.uz» лойиҳаси раҳбари

    23.06.2018, 18:18   Изоҳ (0)   56265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош вазир Абдулла Арипов Самарқандда тарихий объектлар атрофидаги тўхтатилган қурилишларни бориб кўрди

    23.06.2018, 17:41

    Қашқадарёда қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиевга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган

    23.06.2018, 17:22

    Сирли Ўзбекистон: Навоийдаги «Тошўрмон»

    23.06.2018, 15:29

    Термизда 7,5 миллиард сўмга янги шифохона қурилди

    23.06.2018, 14:40

    Фарғонада Балиқчилик илмий-инновацион маркази очилади

    23.06.2018, 13:41

    Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қўшма туристик турлар ўтказишни режалаштирмоқда

    23.06.2018, 13:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    Маданият | 1 июл, 11:59

    Илон Маск янги партия тузиш билан таҳдид қилди. Трамп жавоб қайтарди

    Дунё | 1 июл, 11:55

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кино | 1 июл, 11:41

    Пеп Гвардиола “Ал-Ҳилол”дан учралган мағлубият сабабини айтди

    Спорт | 1 июл, 11:30

    Эронлик хакерлар Трамп ёрдамчиларининг электрон хатларини тарқатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 1 июл, 11:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.